Қозоғистонда 27 нафарга ўзбек қўлга олинди

Қозоғистонда 27 нафарга ўзбек қўлга олинди

Олмаота шаҳрида 27 нафар ўзбекистонлик “Нелегал-2024” рейд тадбирлари давомида қўлга олинган. Бу ҳақида “Закон” нашри хабар берган.

 

Унга кўра, милиция ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактика тадбири давомида Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон миграция қонунчилигини бузгани учун қўлга олинган. Текширув давомида ушланган яна тўққиз кишининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган.

 

Ҳозирда улар шаҳар ички ишлар бўлимининг қабулхонасига жойлаштирилган.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида 30 кун муддатгача бўлиб туриши мумкин, аммо ушбу давр мобайнида меҳнат фаолиятини амалга ошириши тақиқланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: