28 дақиқа ухлаб қолган учувчилар тергов қилинмоқда
Индонезия транспорт вазирлиги Батик авиакомпаниясининг икки учувчиси парвоз вақтида ухлаб қолганлиги сабабли самолёт ўз йўналишидан чиқиб кетганини маълум қилди. Штат учувчиларининг 28 дақиқа ухлаб қолгани аниқланиб, тергов бошланди.
Индонезия ахборот агентлигининг хабар беришича, 25-январ куни Индонезиянинг Кендари шаҳридан пойтахт Жакартага қилинган парвоз вақтида учувчи ва унинг ёрдамчиси ҳам 28 дақиқа ухлаб қолишган ва бу эса навигацияда хатоларга сабаб бўлган.
Миллий транспорт хавфсизлиги қўмитаси (КНКТ)нинг маълумотига кўра, 2 соат 35 дақиқа давом этган парвозда 153 нафар йўловчи ва 2 нафар стюардесса, 2 нафар учувчига, шунингдек, самолётга ҳам ҳеч қандай зарар етмаган.
Самолёт қўнишига 28 дақиқа қолганда уйғониб қолган учувчи самолёт йўналишини ўзгартирганини пайқаган заҳоти ёрдамчи шеригини уйғотади. Вақтида самолёт йўналишини тўғрилашганлиги сабабли ҳеч ким яраланмаган ва самолёт одатдагидек қўнган.
Хабарда айтилишича, биринчи учувчи етарлича дам олмаганини, иккинчи учувчи эса эгизак чақалоқларига қарашда аёлига ёрдам бериб ухламай чиққанлигини сабаб қилиб келтирган.
Воқеа билан боғлиқ тергов иши қўзғатилди.