Қувайтда ёнғин оқибатида қурбонлар сони ошди
Мангаф шаҳридаги уйдаги ёнғин оқибатида 48 киши ҳалок бўлди. Улар орасида хорижликлар ҳам бўлиши мумкин, деб хабар беради Reuters.
Мамлакат бош вазири ўринбосари Фаҳад Юсуф Сауд ал-Сабоҳнинг айтишича, бино эгалари хавфсизлик чораларига риоя қилмаган.
“Бино эгаларининг очкўзлиги туфайли бундай ҳолат юзага келмоқда. Улар пулни тежаб, тегишли талабларнинг ҳеч бирини бажармаганлар”, – дейди шайх.
Ёнғин бугун тонгда юз берди. Мамлакат хавфсизлик кучлари ўнлаб одамлар яраланганини маълум қилди.
Ҳозир ёнғин сабаблари аниқланмоқда.