Politico: Беларус Озарбойжонга қурол етказиб берган
Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Беларус 2018—2022-йилларда Озарбойжонга қурол-яроғ етказиб берган. Қайд этилишича, Беларуснинг бу ҳаракати Арманистон томонидан “шафқатсиз хиёнат” сифатида баҳоланади. Боиси икки мамлакат ҳам КХШТ аъзоси ҳисобланиб, уларга кимдир ҳужум қилган тақдирда бир-бирини ҳимоя қилиши белгиланганди.
Аввалроқ Арманистон бош вазири мамлакат КХШТ аъзолигидан чиқишини айтганди.