“Уйда ёлғиз” фильмидаги Кевин ва унинг оиласи яшаган уй сотилди
“Уйда ёлғиз” комедиясида бош қаҳрамон Кевин Маккаллистернинг оиласи яшаган уй ўз харидорини топди. Бу ҳақда “Правила жизни” нашри хабар берди.
Чикаго чеккасидаги Виннетка қишлоғида жойлашган қарийб 850 метр квадрат майдонга эга икки қаватли ғиштин уй 5,25 миллион долларга баҳоланган эди.
Харидор уйни 9 июнда тўлиқ сотиб олишга қарор қилди.
Ҳозирча уй олди-сотдиси ҳақидаги шартнома ҳужжатлари оммага эълон қилинмаган. Шунингдек, битимнинг аниқ суммаси ва харидорнинг шахси ошкор этилмаган.
Кўчмас мулк иккита меҳмонхона, бешта ётоқхона ва олтита ювиниш хонасидан иборат. Уйнинг интерери фильмдаги хонадондан анча йироқ.