Европа Иттифоқи 55 минг украиналик аскарни тайёрлади

Европа Иттифоқи 55 минг украиналик аскарни тайёрлади

Европа Иттифоқи ҳозирда 55 мингга яқин украиналик аскарни тайёрлаган.

Бу ҳақда ЕИ Бош штаби раҳбари, генерал-лейтенант Мишел ван дер Лаан маълум қилди.

«Охирги бир ярим йил ичида биз Европада, асосан, Полша, Германия, Испания, Италия, Чехия, Литва, Латвия ва бошқа мамлакатларда 55 мингга яқин аскарни тайёрладик», — деди ван дер Лаан.

Унинг сўзларига кўра, ўқув дастури бир ярим йил аввал бошланган ва ташкилот бундай тадбирларни давом эттириш ниятида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: