Самарқандда юк машинаси пастликка тушиб кетиб, ёниб кетди

Самарқандда юк машинаси пастликка тушиб кетиб, ёниб кетди

Бугун, 20 июнь куни соат 21:00 лар атрофида Каттақўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 84- км.да “Навоий-Самарқанд-Бухоро” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк транспорт воситасида техник носозлик ҳолати юзага келгани сабабли ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб йўлнинг ўнг четки қисми пастликга тушиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлиб транспорт воситасида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби хабар қилмоқда.

Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган.

Оқибатда тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ. Ҳолат юзасидан дастлабки суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: