Сол, айлантириб! Кўзига ур!.. Башарасини буз!.. Соғ жойини қолдирма!.. (видео)
Сен футбол кўргани келганинг йўқ. Сен рақиб жамоа мухлислари билан муштлашгани келгансан. Сенга аслида футбол икки тийин. Сен ўзингни кўрсатишинг, машҳур бўлишинг керак. Бошқа иложиси йўқ. Қанча кўп урсанг, шунча машҳур бўласан. Ҳа, ундан кейин қамалиб кетасан. Қамаласанг, нима бўлибди? Бир куни барибир қўйиб юборишади. Аммо сени машҳурлигинг қолади. Ҳамма ў-ў-ў, дейди. Фолонча фолончани Туркия-Грузия ўйинида роса пачағини чиқарганди, дейди!.. Яшша!.. Газини бос!..