Эстония ички ишлар вазири қидирувга берилди
Эстония Ички ишлар вазирлиги раҳбари Лаури Ланемец Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноий модда бўйича қидирувга берилди.
Бу ҳақда вазирликнинг қидирув маълумотлар базасида маълум қилинган.
“Ланемец Лаури Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан қидирилмоқда”, — дейилади маълумотлар базасида. Маълумотлар базасида қидирув қайси модда бўйича олиб борилаётгани кўрсатилмаган.
13 февраль куни Россия Ички ишлар вазирлиги Эстония бош вазири Кая Каллас ва Эстония давлат котиби Таимар Петеркопни жиноий ишда айблаб, қидирувга берганди.