Туркия Арманистонни олқишлайди

Туркия Арманистонни олқишлайди

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Арманистоннинг Фаластинни давлат сифатида тан олишга қарор қилганини олқишлади.

 

«Испания, Ирландия, Норвегия ва Словения каби давлатлардан кейин Арманистон Фаластин давлатини тан олишга қарор қилганидан хурсандмиз. Аввал таъкидлаганимиздек, Фаластинни тан олиш халқаро ҳуқуқ, адолат ва виждон талабидир. Биз Туркия сифатида Фаластинни кўпроқ давлат тан олиши учун ҳаракат қилишда давом этамиз», — дейилади баёнотда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: