Қозоғистон ўзининг мессенжерини ишга туширмоқчи

Қозоғистон ўзининг мессенжерини ишга туширмоқчи

Қозоғистон рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев мессенжерларнинг маҳаллий аналоглари ишлаб чиқилаётганини айтди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

 

Вазирдан WhatsApp ва Telegram’нинг маҳаллий аналоги ишлаб чиқилиши эҳтимоли сўралди.

 

“Сизни ишонтириб айтаманки, бугунги кунда стартаплар ҳамжамияти шу каби лойиҳалар устида ишламоқда. Уларни кузатиб, қўллаб-қувватламоқдамиз. Эртами-кечми, бунга гувоҳ бўламиз, деб ўйлайман. Муддатларни айтмайман, чунки эртага — шу санага қадар шу стартапга ваъда берган эдингиз, дейсиз. Лекин бу бозор. Биласизми, WhatsApp ва Telegram дастлабки ишга туширилган пайтлар улар зарарга ишлаган, бу жуда катта пул эди. Ҳаттоки ҳозир ҳам бу улар учун фойдали бизнеслиги ҳақида ишонч билан айта олмайман”, — деди у.

 

Вазирга кўра, WhatsApp’да пул ишлаш учун ҳеч қандай реклама йўқ. Мессенжер эса бошқа маҳсулотлар томонидан субсидияланади.

 

“Шундай стартапни топиш, шундай бизнес-моделни қуриш ва мессенжер пул олиб келиши осон иш эмас. Бу, албатта, зарарга кирувчи фаолият. Келинг, сабримизни жамлайлик, эҳтимол бизнинг даҳо стартапчиларимиз нимадир ўйлаб топар”, — деди Жаслан Мадиев.

Дўстларингизга ҳам юборинг: