Евро—2024. Украина Словакия устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Евро—2024. Украина Словакия устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Футбол бўйича Европа Чемпионатининг E гуруҳида Словакия ва Украина терма жамоалари 21 июнь, жума куни ўзаро баҳс олиб борди.

 

Учрашувнинг 17-дақиқасида Шранс ҳисобни очди. Биринчи бўлим Словакиянинг кичик устунлигида якунланди.

 

 

Иккинчи бўлимни эса украиналиклар фаол бошланди. 54-дақиқада Шапаренко ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 80-дақиқада Яремчук Украинанинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

 

Шу тариқа учрашув Украинанинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

 

Евро—2024

 

2-тур

 

21 июнь, жума

 

Словакия – Украина 1:2

 

Голлар: 1:0 – 17 Шранс, 1:1 – 54 Шапаренко, 1:2 – 80 Яремчук.

 

Словакия: Дубравка, Пекарик, Шкриньяр, Вавро, Ганско (Суслов, 67), Куска, Лоботка, Дуда (Бенеш, 60), Гараслин (Оберт, 67), Шранс (Сауэр, 86), Боженик (Стрелес, 60).

 

Украина: Трубин, Тимчик, Матвиэнко, Забарний, Зинченко, Ярмоленко (Зубков, 67), Шапаренко, Мудрик (Малиновский, 85), Судаков, Бражко (Сидорчук, 85), Довбик (Яремчук, 67).

 

Огоҳлантириш: Яремчук (84).

Дўстларингизга ҳам юборинг: