Хитой Халқ Республикаси раҳбари Польша президентига Россия-Украина можаросидан чиқиш йўлини излаш ҳақида гапирди

Хитой Халқ Республикаси раҳбари Польша президентига Россия-Украина можаросидан чиқиш йўлини излаш ҳақида гапирди

Хитой етакчиси Си Цзиньпин Пекинда Польша президенти Анжей Дуда билан учрашувда Хитой Украинадаги урушни ўз йўли билан ҳал қилишга интилишини айтди.

«Си Цзиньпин Хитойнинг Украина инқирози бўйича позицияси тинчлик музокаралари ва сиёсий тартибга солишга кўмаклашиш эканлигини таъкидлади», — дейилади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Дуда, ўз навбатида, у Польшанинг Россиянинг Украина билан урушига, Россия ва унинг иттифоқчиси Беларус томонидан кўрсатилаётган миграция босимига, Европа ва бутун дунё хавфсизлигини ҳимоя қилиш зарурлигига бўлган нуқтаи назарини батафсил баён қилганини айтди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: