Эронликлар бир кунда байрам ва аза қилди
Эронда Чаҳаршанбе-Сури олов фестивалини нишонлаш пайтида 26 киши ҳалок бўлди, 4360 киши жароҳатланди.
Эрон фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбарининг айтишича, байрам кунларида 1,4 мингга яқин тез тиббий ёрдам станциялари шай ҳолатга келтирилган. Биргина Теҳроннинг ўзида бир кунда ёнғин хавфи ҳақида 1,8 минг қўнғироқ келиб тушган, 2 нафар пойтахтлик ҳалок бўлган.
Бу байрамда эронликлар асосан олов устидан сакраш ва пиротехника воситаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида куяди. Ўтган йили ушбу байрам пайтида 700 дан ортиқ одам жароҳатланган ва камида 17 киши ҳалок бўлган.
Чаҳаршанбе-Сури байрами бу Эрондаги қадимий олов байрами ва у баҳорнинг келиши, табиатнинг қайта туғилишини англатади.
Чаҳаршанбе-Сури календарь йилининг охирги чоршанбасига ўтар кечаси нишонланади. Анъанага кўра, эронликлар кечқурун кўчаларда гулхан ёқади ва улар устидан сакраб ўтади.