Кениядаги намойишларда 23 киши ҳалок бўлди

Кениядаги намойишларда 23 киши ҳалок бўлди

Reuters агентлигининг хабар беришича, тартибсизликлар оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлди ва 50 га яқин одам яраланди. Сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газлардан фойдаланиш муваффақиятсизликка учрагач, полиция резина ўқларни отишни бошлаган. Полицияга ёрдам кучи сифатида ҳарбийлар юборилди.

Солиқларни ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламент биносига оломоннинг бостириб кираётган вақтда, миллий парламент томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди. Овоз беришдан сўнг депутатлар ер ости туннели орқали олиб чиқилди. Кения президенти Уилям Руто солиқ муҳокамаси ҳақида гапирар экан:

«Ўзини тинч намойишчилар сифатида кўрсатаётган жиноятчиларнинг халқни қўрқитаётганини қабул қилиш мумкин эмас ва ҳатто ақлга сиғмайди», — дея таъкидлади.

Маълумотларга кўра, Covid пандемияси, Украинадаги уруш, икки йиллик қурғоқчилик ва маҳаллий валютанинг қадрсизланиши натижасида юзага келган бир қатор иқтисодий зарбалар туфайли мамлакат ҳукумати солиқларни оширган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: