Нью-Йоркда 13 ёшли бола полициячи томонидан отиб ўлдирилди
Воқеага боланинг ўйинчоқ қуролини ушлаб тургани сабаб бўлган ва полициячи томонидан отиб ўлдирилган, дея хабар беради штат расмийлари.
Бирининг қўлида ўйинчоқ қурол бўлган икки бола кўчада кетаётган эди. Полиция ходими кейинчалик ўзини оқлаганидек, улар аввал Манхеттен шимоли-ғарбидаги дўконни ўғирлаган қароқчиларга жуда ўхшаш эди.
Утика полицияси бошлиғи Марк Уилямснинг айтишича, ўсмирлардан бири югуриб кетган, иккинчиси гўёки полицияга тўппончага ўхшаш нарсани кўрсатган, шундан сўнг воқеа жойидаги икки полициячидан бири болага қарата ўқ узган.
Мянмадан келган қочқин болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ болакай шифохонада вафот этган.