Туркия президенти Шуша шаҳрига ташриф буюради

Туркия президенти Шуша шаҳрига ташриф буюради

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг жорий йил июль ойидаги дипломатик дастури маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, Эрдўған учта йирик халқаро тадбирда иштирок этади.

Хусусан, Туркия президенти 3-4 июль кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитида иштирок этади.

Бундан ташқари, Эрдўған 6 июль куни Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Туркия президенти 9-11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО етакчилар саммитида ҳам иштирок этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: