Мэнни Пакьяонинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо Rizin промоушенида навбатдаги жангини ўтказади.
У 28 июль куни япониялик Рукия Анпога қарши баҳс олиб боради.
Пакьяо айни пайтда 45 ёшда. У проф боксдаги фаолиятини 1995 йилда бошлаган. Фаолияти давомида бир неча вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.