Эрдўған Россия билан савдо айланмасида олдинга қўйилган мақсадни айтди
Анқара ва Москванинг мақсади 100 миллиард долларлик товар айланмасига эришиш. Бу ҳақда Туркия президенти Эрдўған Остонада россиялик лавозимдоши Владимир Путин билан учрашуви чоғида маълум қилди, деб ёзади «Репорт».
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 55 миллиард долларни ташкил этмоқда:
«Россия ва Туркиянинг мақсади товар айирбошлаш ҳажмини 100 миллиард долларга етказиш ва биз бунга эришамиз, деб ишонамиз», деди у.