Ливан ТИВ Исроилга хабар етказди
Ливан Ташқи ишлар вазири Исроил Ташқи ишлар вазирига Байрут икки давлат ўртасида уруш бўлишини истамаслиги ҳақидаги хабарни етказди.
Ливан ва Исроил дипломатик алоқаларга эга эмас, шунинг учун мамлакатлар ўртасидаги алоқа кўпинча учинчи томонлар орқали амалга оширилади.
Ливан ТИВ баёноти Исроил 15 июлдан кейин Ливан жанубида ҳарбий амалиёт бошлашни режалаштираётгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.