Ўз жонига қасд қилишга уриниш сабаби оилавий муаммолар бўлгани айтилмоқда

Ўз жонига қасд қилишга уриниш сабаби оилавий муаммолар бўлгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Абу Сахий” бозори автотураргоҳининг 8-қаватидан сакрашга уринаётган қиз акс этган видео тарқалди. Яқин атрофдаги фуқаролар уни қутқаришга муваффақ бўлишди.

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати darakchi.uz’га маълум қилишича, воқеа 3 июль куни соат 17:45 атрофида юз берган. 2001 йилда туғилган фуқаро М.О. оилавий муаммолар туфайли ўз жонига қасд қилишга уринган.

 

“Туман ички ишлар бўлимларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича инспекторлари ҳамда психологлар томонидан аёл билан суҳбат ўтказилиб, ҳозир у мутахассислар назоратида”, — дейилади бошқарма хабарида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: