Қутқарувчилар етиб келиш вақти 5-7 дақиқагача қисқартирилади
Бу ҳақида президент ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда айтиб ўтилди.
Шаҳар ҳудудларида қутқарувчиларнинг етиб келиш вақтини 5-7 дақиқага, шаҳар марказларидан ташқари ҳудудларда эса 15-20 дақиқага тушириш вазифаси қўйилди, дейилади хабарда.
Шунингдек, аҳолиси 250 мингдан ортиқ туман ва шаҳарлардаги 25 та ёнғин-қутқарув қисмини қайта ташкил этиш ва замонавий техника билан таъминлаш режалари ҳақида ахборот берилди.
Ундан ташқари, сув омборларида қутқарув хизматини кенгайтириш зарурлиги ҳам таъкидланди.
