Олимлар саратон касаллигига сунъий интеллект ёрдамида тахшис қўйиш йўлини топди
Саратон хасталиги кўпинча кеч босқичда аниқланади. Хавфли ўсмалар деярли бутун танани эгаллаб, метастазлар ички органлар бўйлаб тарқалганда эса беморни даволаш жараёни янада мураккаблашиши, табиий.
– Шу сабабли ҳозир дунё олимлари бу муаммо ечимини топиш учун изланишда. Тадқиқотлар давомида, аввало, саратон ташхиси самарадорлигини ошириш устида иш олиб бориляпти.
– Швециянинг Гётенборг университети олимлари бу эзгу мақсад сари анча яқинлашди. Мазкур жараёнда масс-спектрометрия усулидан фойдаланиш ижобий натижа бериши маълум бўлди.
– Мутахассислар изоҳига кўра, бу усул гликанлар деб аталадиган ҳужайралардаги шакар молекулаларининг мураккаб тузилмаларини таҳлил қилиш орқали касалликни аниқлаш имконини беради.
– Бироқ ушбу жараёнда олинган маълумотларни узоқ вақт ва эҳтиёткорлик билан ўрганиш талаб этилади. Бу эса қатор муаммо ва қийинчиликларга сабаб бўлиб келаётганди.
– Швед олимлари масала ечимига инновацион ёндашув зарурлигини англаб етди. Шу тариқа тиббий маълумотлар таҳлилини ўзлари яратган сунъий интеллект, яъни Candycrunch деб номланган дастурга ишониб топширишни таклиф қилди.
– Мазкур ишланма орқали 90 фоиз аниқликка эришиш мумкинлиги айтилмоқда. Бунинг учун сунъий интеллект шакар молекулаларининг парчаланиши ва тузилишига доир 500 мингдан ортиқ намуналарни ўз ичига олган маълумотлар базаси асосида ўргатилди.
– Синовлар давомида тасдиқланишича, юқори аниқликдаги ташхис натижаларини олиш учун бир неча сония кифоя қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.