Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғи жаримага тортилиши мумкин
Европа Иттифоқи америкалик тадбиркор Илон Маскга тегишли Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғига жарима солишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.
Bloomberg нашри маълумотларига кўра, улар глобал фойданинг олти фоизи миқдорида жарима солмоқчи.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқнинг Европа Иттифоқининг онлайн контентни назорат қилиш бўйича янги қоидаларини бузгани учун сумма йил охиригача ундирилиши режалаштирилган.
Бу ҳақда агентликка иттифоқ муассасаларидаги манба маълум қилган.