Хорватия қонунчилари парламентни тарқатиб юбориш учун овоз берди

Хорватия қонунчилари парламентни тарқатиб юбориш учун овоз берди

Хорватия қонун чиқарувчилари 14 март, пайшанба куни парламентни тарқатиб юбориш учун овоз беришди.

Йиғилишда қатнашган 151 ўринли парламентнинг 143 депутатининг барчаси парламентни тарқатиб юбориш учун «маъқул» овоз берди.

Хорватияда охирги марта 2020 йил 5 июлда ташкил этилган умумий сайловларнинг янги санаси Президент Зоран Миланович томонидан эълон қилинади.

Сайловлар парламент тарқатиб юборилганидан кейин 60 кундан кечиктирмай ўтказилиши кутилмоқда.

Хорватияда умумий сайловлар ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: