Сурхондарёда фуқаро сиртлон ўлдирди

Сурхондарёда фуқаро сиртлон ўлдирди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда сиртлон ўлдирилганлиги акс этган суратлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Экология вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, воқеа 2023 йилнинг октябрь ойи охири – ноябрь ойи бошларида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Ободон» маҳалласида юз берган. Ушбу ҳаракат “Такатош” массивида яшовчи фуқаро томонидан содир этилган. Ҳолат натижасида табиатга 1 миллиард 60 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, бир бош номаълум ҳайвоннинг суяклари топилиб, улар қайси ҳайвон турига тегишлилиги борасида илмий хулоса олиш мақсадида тегишли ташкилотларга жўнатилган. Хулоса олингач, ҳужжатлар чора кўриш мақсадида прокуратура органларига юборилади.

 

Экология вазирлиги ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш қатъиян тақиқланганлигини, бу қонунга кўра кескин жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтган.

 

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддасига кўра, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни нобуд қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: