Қўшма Штатлар Бразилия президентини 21 ёшидан бери кузатиб келади

Қўшма Штатлар Бразилия президентини 21 ёшидан бери кузатиб келади

Қўшма Штатлар Бразилиянинг амалдаги президенти Луиз Инациу Лула да Силвани 1966 йилдан, у ҳали 21 ёшда бўлганидан бери кузатиб боради ва маълумот тўплайди. Бу ҳақда Folha de S.Paulo хабар бермоқда .

Нашрнинг ёзишича, Бразилия президентини кузатиш 2019 йилгача давом этган. Унинг даврида Қўшма Штатлар 3300 саҳифадан камида 819 та ҳужжат тўплаган. Уларда Лула да Силванинг Яқин Шарқ ва Хитой расмийлари билан муносабатлари, Бразилия раҳбариятининг ҳарбий режалари ҳақида маълумотлар бор.

«Маълумот Америка ҳукумати томонидан президентнинг таржимаи ҳоли ёзувчи Фернанд Мораисга тақдим этилган», дейилади матнда.
Қайд этилишича, у Лула да Силванинг 2023 йилда бошланган жорий президентлик даврида тўпланган маълумотлардан ҳалигача фойдалана олмаган.

Бразилиянинг ҳозирги раҳбари 1945 йилда туғилган. 1966 йилда металлургия заводида ишлаб, маҳаллий касаба уюшмаси фаолиятида қатнашган. Лула да Силва сиёсий фаолиятини фақат 1980 йилда бошлаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: