Бангладешдаги тартибсизликларда 19 киши ҳалок бўлди

Бангладешдаги тартибсизликларда 19 киши ҳалок бўлди

Бангладешдаги тартибсизликларда камида 19 киши ҳалок бўлди, 2500 дан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонлар орасида талабалар ва журналистлар ҳам бор, деб ёзади Daily Star маҳаллий нашри.
Намойишчилар 1971 йилги Инқилобий урушда қатнашганларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш квота тизимига қарши.

Бунга қарши норозиликлар бир неча ҳафтадан бери давом этиб келмоқда ва бу ҳафта намойишчилар ва полиция ўртасида жанжал келиб чиққанидан кейин кучайган. Ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин, чунки ярадорларнинг кўпчилигининг аҳволи оғир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: