Қирол Чарльз III эчкига қироллик унвонини берди
Буюк Британия қироли Чарльз III Нормандияга тарихий ташрифи чоғида бир пайтлар нацистлардан яширинган эчкининг ноёб зотига қироллик унвонини берди. Бу ҳақда “Коррепондент.нет” хабар бермоқда.
Гернси оролларида яшовчи эчки зотлари ўзининг олтин ранг ва жигарранг мўйнаси билан машҳур бўлган ва 200 йилдан ортиқ вақтдан бери Нормандияда яшаб келмоқда. Уй ҳайвонининг камёб зоти аллақачон қирилиб кетган деб ҳисобланган, бироқ 1920 йилларда Мириам Милборн исмли маҳаллий аҳоли вакилларидан бири қимматбаҳо эчки зотини уйида яширинча сақлаб келган. 1940 йилларда оролни нацистлар босиб олганида ҳам ҳайвонларни душманлардан асраб қолишга муваффақ бўлган.
Эндиликда эчкининг бу зоти Қироллик олтин гернси эчкиси деб номланади. Шу муносабат билан Қирол Чарльз ўша ерда яшовчи Жо Мартин исмли бола билан 8 яшар Саммервил Темсин эчкиси бўйнига мисдан ясалган қўнғироқни тақиб қўйди.
“Мукофот гернси зотли эчкиларга нисбатан янада каттароқ эътироф берилганидан дарак беради ва умид қиламанки, келажакда уни ҳимоя қилади”, деди боланинг онаси Ребекка.