Камала Харриснинг сайловолди кампанияси бир неча соатда мўмайгина пул йиғди
Камала Харриснинг сайловолди кампанияси бир неча соатда $46,7 млн йиғди.
Бу ҳақда ActBlue маблағ йиғиш платформаси маълумотлари дарак бермоқда.
Унга кўра, бу 2024 йилдаги энг катта бир кунлик йиғим.
Associated Press агентлиги экспертларга таяниб, Харрис номзод бўлса, Байденнинг кампанияси учун йиғилган маблағлардан ҳам фойдаланиши мумкин бўлиши ҳақида ёзмоқда.