Исроиллик спортчилар Олимпиада олдидан телефон ва электрон почта орқали таҳдидлар ола бошлади

Исроиллик спортчилар Олимпиада олдидан телефон ва электрон почта орқали таҳдидлар ола бошлади

 

Таҳдидлар ўйинларнинг камида 15 иштирокчисига юборилган, улар мавжуд бўлмаган “Халқ мудофаа ташкилоти” томонидан имзоланган, деб ёзади The Times of Israel.

Ynet хабарига кўра, Исроил терма жамоаси байроқдори Питер Палчик ва сузувчи Мейрон Черути ўзларининг дафн маросимига “таклифнома” олган. Текширувдан сўнг улар ботлар томонидан юборилгани аниқланган.

Спортчиларга “Мюнхен-1972 ни такрорлаш” билан ҳам таҳдид қилинмоқда. 52 йил олдинги Олимпиадада уюштирилган теракт оқибатида Исроил жамоасининг 11 нафар аъзоси ҳалок бўлган. Бу воқеа асосида фильм ҳам суратга олинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: