Солиқ қўмитаси раиси дўконда QR-кодли чек сўраган болага миннатдорчилик билдирди
Гулистонда дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган боланинг юзига ургани ҳақида ҳабар тарқалган эди. Шундан сўнг, солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев 12 ёшли Шахбозжон Қўчқоров билан шахсан учрашиб, унга миннатдорчилик билдирди.
Қўмита раҳбари болакайга савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтиришдаги фаол иштироки, амалдаги қонун-қоидаларга риоя қилиш, солиқларнинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини англаш, барчага ўрнак бўлаётган ташаббуси учун миннатдорчилик билдирди.
Сенинг олдингда бутун марказий солиқ қўмитаси тикка турибди. Чек сўраганинг учун раҳмат. Чек майда-чуйда нарса эмас. Чек сўраганиннинг орқасида Сирдарёда боғча, мактаб, йўл, ойлик, бюджет бор. Шунинг учун сендан миннатдорман, Шаҳбоз, сенга катта раҳмат, — дейди Шерзод Кудбиев.
Шунингдек, у боланинг ота-онасига миннатдорчилик билдириб, Шаҳбозжон Янги Ўзбекистоннинг янги авлоди намунасига айланганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, болакайни урган дўкон сотувчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан иш қўзғатилган.