Эронда жазирама сабабли барча давлат идоралари ва банклар ёпилди

Эронда жазирама сабабли барча давлат идоралари ва банклар ёпилди

Мақсад – энергияни тежаш ва мамлакатда жазирама тўлқини шароитида аҳоли саломатлигини сақлаш.

 

Эрон ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли якшанба куни бутун мамлакат бўйлаб ҳукумат фаолиятини тўхтатди. Фавқулодда вазиятлар агентлиги бундан мустасно.

 

Мақсад – энергияни тежаш ва мамлакатда жазирама тўлқини шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш.

 

Шанба куни ҳам давлат идоралари ва банклар иш фаолияти икки карра қисқартирилганди.

 

Эронда аномал жазирама жума кундан бошланган, хусусан Теҳронда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилган. Бундай ҳарорат келаётган 4 кунда ҳам давом этади.

 

Хабарларга кўра, Эронда сўнгги 50 йилликдаги энг иссиқ харорат тўлқини ҳукм сурмоқда. Тунги ҳарорат ҳам юқори бўлмоқда, 37 даражадан пастламаяпти.

 

Мамлакат жанубида эса 50 даража иссиқ ҳарорат оқибатида кишиларда офтоб уриши, ҳушидан кетиш ҳолатлари ортиб кетган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: