Андижонда уй ёнди
«Андижон шаҳар 4-отделения томонда ёнғин бўлябти» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан расмий муносабат берилди.
Жорий йилнинг 28 июль куни соат 14:08да Андижон шаҳар Пахтакор МФЙ Жанубий пахтакор кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги хақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, соат 14:11да айтилган манзилга 3 та ЁҚEлари етиб борган ва соат 14:26да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида яшаш уйининг 70 м.кв шифт, том қисми ва уй рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмади.
Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.