Покистон ва Эрон бир ҳафта ичида 22 мингдан ортиқ афғон қочқинини депортация қилди

Покистон ва Эрон бир ҳафта ичида 22 мингдан ортиқ афғон қочқинини депортация қилди

Ўтган ҳафтада Покистон ва Эрон 22 мингдан ортиқ афғон қочқинларини ўз ватанларига депортация қилди. Бу ҳақда «Фарғона» ахборот агентлиги Ariananewsга таяниб хабар бермоқда.

Биргина 27 июль, шанба куни Афғонистон билан чегарадош Нимроз, Қандаҳор ва Нангарҳор вилоятларига 5303 нафар афғонистонлик қочқин мажбуран кўчирилди. 21 июлдан 26 июлгача Эрон ва Покистон ҳукумати 17 265 афғонни депортация қилди. Афғонистонга қайтганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Депортация қилинган муҳожирларнинг аксарияти ҳибсга олиш ва депортация жараёнларида полиция томонидан ёмон муомала қилинганидан шикоят қилган. Ўз навбатида, Покистон ва Эрон расмийлари афғон қочқинларига халқаро қонунлар асосида муносабатда бўлишларини ва ноқонуний муҳожирларни депортация қилишни ўзларининг қонуний ҳақлари деб билишларини таъкидламоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: