Россия: АҚШ россиялик спортчиларга қарши навбатдаги допинг можаросини уюштирмоқчи

Россия: АҚШ россиялик спортчиларга қарши навбатдаги допинг можаросини уюштирмоқчи

АҚШ навбатдаги допинг можаросини уйдириб, россиялик спортчиларни жаҳон аренасида яна қораламоқчи, дейилади Россия Ташқи разведка хизмати (SVR) матбуот хизмати хабарида.

«Россия ташқи разведка хизмати (SVR) матбуот хизмати хабар беришича, олинган маълумотларга кўра, АҚШ Россияни глобал спорт ҳаракатидан ажратиб қўйиш бўйича кампаниясининг навбатдаги босқичини режалаштирмоқда», — дейилади хабарда. Бу сафар Россиянинг энг яхши спортчилари орасида допингни суиистеъмол қилгани ҳақида бир нечта «шов-шувли тергов ишлари» олиб борилмоқда.

Энг кучли «зарба» бадиий гимнастика, синхрон сузиш ва фигурали учишга берилади, дейди SVR.

Махфий хизмат маълумотларига кўра, лойиҳани Москва антидопинг лабораториясининг собиқ раҳбарлари, Григорий Родченков ва Тимофей Соболевский назорат қилмоқда, улар «россиялик спортчиларни тайёрлаш билан шуғулланувчи мураббийлар ва шифокорлар билан барқарор алоқаларни сақлаб қолишган».

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: