Г7 давлатлари Яқин Шарқдаги вазиятни юмшатишга чақирди

Г7 давлатлари Яқин Шарқдаги вазиятни юмшатишга чақирди

«Еттилик» гуруҳи (Катта еттилик) мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг олдини олишга чақирди. Бу ҳақда Г7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС» .

Вазирлар минтақада кескинлик кучайишидан чуқур хавотирда эканликларини, бу эса янада кенгроқ можарога олиб келишини билдирди. Таъкидланишича, Яқин Шарқдаги кескинлашувдан «ҳеч бир давлат ёки халқ» фойда кўрмайди.

«Биз яна барча иштирокчи томонларни жавоб зўравонлигининг ҳозирги бузғунчи тциклини давом эттиришдан тийилиш ва кескинликни пасайтириш учун конструктив иштирок этишга чақирамиз», дейилади Г7 баёнотида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: