Фирибгарлар интернетда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги номидан эълонлар тарқатмоқда
Эълонларда телефон ҳамда банк карта рақамингизни беришингиз ҳам сўралади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бундай фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди:
“Шу каби эълонларга кўзингиз тушса асло улар билан боғланманг! Банк карта рақамингиз ва телефонингизни ёзманг. Ушбу эълонларда келтирилган иловаларга ҳам кирманг!”