Қоҳира Ғазо бўйича воситачилик саъй-ҳаракатларини давом эттириш қарорини маълум қилди

Қоҳира Ғазо бўйича воситачилик саъй-ҳаракатларини давом эттириш қарорини маълум қилди

Миср геноцидда айбланган Исроил армиясининг Ғазо шаҳрида кўчирилганлар жойлашган Ат-Табийин мактаби биносига уюштирган ва камида 100 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужумини кескин қоралади.

«Қанчалик қийин бўлмасин, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича воситачилик ҳаракатлари давом этади», деди Миср Ташқи ишлар вазирлиги.

Қоҳира Ғазо секторидаги Фаластин халқини ҳимоя қилишни таъминлайдиган ва ҳимоясиз тинч аҳолига ҳужумларга чек қўядиган «умумий, самарали халқаро позиция»га чақиради, деди вазирлик.

“Газо секторида ўт очишни тўхтатиш формуласига эришиш учун воситачилар саъй-ҳаракатларини ҳар сафар кучайтирганда, кенг кўламли жиноятлар ва кўп сонли қуролсиз тинч аҳолини қасддан ўлдириш давом этаётгани Исроил томонида сиёсий иродаси йўқлигининг ишончли далилидир. бу шафқатсиз урушни тўхтатинг”, – дейилади баёнот матнидан.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: