Грузиялик оғир атлетикачи уч карра Олимпия чемпиони бўлди

Грузиялик оғир атлетикачи уч карра Олимпия чемпиони бўлди

Грузиялик оғир атлетикачи Лаша Талахадзе 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларининг 102 килограммдан юқори вазн тоифасида ғолиб бўлди.
Классик комбинацияланган баҳсда Талахадзе 470 кг натижа кўрсатди. Кумуш медаль соҳиби Арманистон вакили Вараздат Лалаян (467) бўлди , кучли учликни баҳрайнлик Гор Минасян (461) ёпди .
Талахадзе 30 ёшда. Рио-де-Жанейро ва Токиодаги Олимпия ўйинларида ғолиб чиққан . У етти карра жаҳон чемпиони ҳам ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: