Хитой Ўзбекистон учун темир йўл ҳаракатланувчи таркибини ишлаб чиқаради ва техник хизмат кўрсатади
ОКМК ва Хитойнинг CRRC Dalian компанияси шундай битим имзолади.
Ҳамкор компания — CRRC Dalian 1899 йилда ташкил этилган, Хитойнинг етакчи локомотив ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади, маҳсулотлари эса 30 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинади.
Компаниянинг йиллик айланмаси $1 млрд.дан ошади ва у дизель ҳамда электр локомотивлари, шунингдек, шаҳар транспорт воситаларини ишлаб чиқариш билан фаол шуғулланади.