Собиқ иттифоқ давлатлари эркаклари хунук ва бадбашара — собиқ телебошловчи

Собиқ иттифоқ давлатлари эркаклари хунук ва бадбашара — собиқ телебошловчи

Мода тарихчиси ва собиқ телебошловчи Александр Василев собиқ иттифоқ мамлакатларининг барча эркаклари хунук эканлигини ва «пиширилган маҳсулотларга ўхшаб кўринишини» айтди. Бу ҳақда news.ru хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, эркакларни гўзал қиладиган нарса – яҳудий, грузин ёки болтиқ қонининг аралашмаси. Василевнинг сўзларига кўра, аёллар янада гўзалдир, чунки улар урушлар ва сиёсий қатағонлар пайтида йўқ қилинмаган.

“Собиқ иттифоқ мамлакатларида ташқи кўриниши яхши эркаклар оммавий равишда қириб ташланган. Бу сиёсий репрессиялар эди. Қолганлар унчалик жозибали эмасди. Аммо аёллар йўқ қилинмади. Шунинг учун, умуман олганда, аёллар янада чиройли. Эркаклар эса хунукроқ, улар пиширилган маҳсулотларга ўхшайди. Улар паст бўйли, гавдали, қиррабурун”… – ўз фикрини билдирди Василев.

Махсус операция бошланганидан сўнг Литва ҳукумати сайтида Василев номидан Россия расмийларини танқид қилган очиқ хат эълон қилингани аввалроқ хабар қилинган эди. Бир мунча вақт ўтгач, мода тарихчисининг вакиллари унинг баёнотга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтишди, чунки Литва раҳбарияти у билан матнни мувофиқлаштирмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: