Фарғонада ўзгалар номига онлайн кредит расмийлаштириб келган фирибгар қўлга олинди

Фарғонада ўзгалар номига онлайн кредит расмийлаштириб келган фирибгар қўлга олинди

Фарғона вилоятида яшовчи 28 ёшли Т.А. ИИОга мурожаат қилиб, унинг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.

 

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 36 ёшли Р.Э. содир этганлиги аниқланди.

 

Унга кўра, гумонланувчи Р.Э., жабрланувчи Т.А.га қўнғироқ қилган ва ўзини “Банк оператори” сифатида таништириб, “СМС” хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн тарзда 6.800.000 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: