КХДР НАТОнинг Украинага нисбатан сиёсатини виждонсиз ҳаракат деб атади

КХДР НАТОнинг Украинага нисбатан сиёсатини виждонсиз ҳаракат деб атади

КХДР НАТОнинг шарқ томон кенгайишини Россия учун хавф туғдирган ва пировардида Украинадаги можарога олиб келган виждонсиз ҳаракат деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда КХДР ТИВнинг Қуролсизланиш ва тинчлик институти баёнотида айтилади.

Унга кўра, НАТО халқаро ҳамжамиятга берган ваъдаларидан бутунлай воз кечди ва 1999 йилдан ҳозирги кунгача 16 давлатни ўз сафига қўйиб, ўз ҳажмини икки баравар оширди.

«НАТО ўз юрисдикциясини Россия билан чегарадош Украинага ҳам кенгайтиришга уринди, бу эса Европадаги мавжуд хавфсизлик вазиятига олиб келган асосий омил бўлди», — таъкидлади институт.

Дўстларингизга ҳам юборинг: