Чорсудаги кийим дўконида ёнғин чиқди
Бугун, 25 август куни соат 20:48 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари этилган манзилга соат 20:53 да етиб бориб, ёнғин соат 21:06 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида кийим дўконининг ички қисми 15 кв.м. майдонда ёнган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ, дейилади Тошкент шаҳар ФВБ хабарида.