Ётоқхона тўловида кимлар имтиёз олади?

Ётоқхона тўловида кимлар имтиёз олади?

Ётоқхона тўлови бўйича имтиёзни олий таълим муассасалари Кенгаши белгилайди ва бу имтиёз қуйидаги шаклларда берилиши мумкин:

ётоқхона тўловларидан бутунлай озод этилади:

кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар;
чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этганлар) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этганлар);
меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;
ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар.
умумий тўловдан 50 фоиз чегирма берилади:

умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлари;
вазифасини намунали бажараётган талабалар Кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабаларга.

Дўстларингизга ҳам юборинг: