Россияда қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болалар омбудсмани хабарига кўра, кеча 9 нафар бола, бундан аввал 22 нафар бола (13 нафари – Санкт-Петербургдан, 9 нафари – Москвадан, 8 нафари – Новосибирскдан, 1 нафари – Қозондан) олиб келинган.
Болалар омбудсмани бола манфаатларини таъминлаш йўлидаги тезкор ҳамкорлиги учун РФ Болалар омбудсманига ўз миннатдорлик билдирган.