Павел Дуровнинг ҳибсда бўлиш муддати узайтирилди

Павел Дуровнинг ҳибсда бўлиш муддати узайтирилди

 

Франция судьяси Telegram асосчисининг ҳибсда бўлиш муддатини дастлабки 48 соатдан 96 соатгача узайтирди.

Франция қонунларига кўра бу максимал муддат, ушбу вақт ичида гумонланувчига нисбатан айблов қўйилиши ёки у озод қилиниши керак.

Павел Дуров шанба куни Ле-Бурже аэропортида ҳибсга олинган эди. Франция ҳукумати Telegram мессенжерини ҳукумат билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишда айбламоқда. Дуровни мессенжер орқали содир этилаётган террорчилик, наркотиклар савдоси ва бошқа жиноятларга шерикликда айблашмоқчи.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: