Кобахидзе: «Биз мамлакат тинчлигини сақлаб қолдик»
Грузия бош вазири Россияга қарши «иккинчи фронт» очишдан бош тортганлиги сабабли мамлакатда тинчлик сақланиб қолганини эълон қилди.
«Биз иккинчи фронтни (Россия Федерациясига қарши) очиш учун қаттиқ босимга бўйсунмадик. Санкцияларга қўшилиш ва Украинага кўнгиллиларни юбориш каби талабларга бўйсунганимизда, бу мамлакатга иқтисодий фалокат ва уруш олиб келган бўларди… биз мамлакат тинчлигини сақлаб қолдик”, деди Грузия бош вазири Кобахидзе сайловолди чиқишида.