Бўстонлиқда Gentra бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этди
Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди.
Жорий йилнинг 26 август куни соат таҳминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани худудидан ўтувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ қ” автомобиль йўлининг 50-километрида (аҳоли яшаш жойидан ташқари) ҳайдовчи 1993 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги “Gentra” русумли транспорт воситасида Чорбоғ-Тошкент йўналишида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситаси техник шикастланган.